Пашша учиб, ғўнғиллаб,
Ширани кўриб қолди.
Ахир у хам нон талаб,
Тез бориб, қўниб олди.
Емоқ бўлиб, ширани,
Пашшавой шошиб қолди.
Кейин эса бадани,
Махкам ёпишиб қолди.
Шундай ахволга тушар,
Қарамаган узоққа.
Танбал пашшага ўхшар,
Тушиб қолса тузоққа!…
Абдулла Пулатов
Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ