Осмонни булут қоплаб,
Бирдан ёмғир бошлади.
Нимадандир аразлаб,
Осмон кўзин ёшлади.
Ғаллани эккан дехқон,
Хурсанд эди севиниб.
Қайдадир бошқа инсон,
Хафа эди куюниб.
Хуллас дунё шунақа,
Асли бир кам яралган.
Кимга тўй, кимга аза,
Бу, нотекис таралган.
Қандай холат бўлса хам,
Курашувчандир инсон.
Хар қандай ғам келса хам,
Кўксини қилур қалқон!…
Абдулла Пулатов
Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ