Кўпни кўрган кекса инсонлар,
Дерлар: «Хаёт — аччиқ хақиқат!».
Бу хақиқат аччиқ шунчалар,
Тотиб кўрган англайди фақат.
Гарчи шундай бўлсада аччиқ,
Унда хам бор ўзгача бир гашт.
Хақиқатнинг кўзлари очиқ
Бўлур сизда пасаймаса шашт.
Уни енгмоқ жоиз албатта,
Асқотади ирода бунда.
Бўлмаса хам натижа катта,
Яшамоқнинг гашти хам шунда!…
Абдулла Пулатов
Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ