Боғбон нихол ўстирди,
Парвариш қилиб уни,
Тагин чопиб, юмшатди,
Ва сув қуйди хар куни.
Қинғир-қийшиқ шохларин,
Қирқмади, кўзи қиймай.
Вояга етди лекин,
Азоб-уқубат кўрмай.
Холи бўлсин деб қуртдан,
Бахор танасин оқлаб.
Боғбон эди кўп хурсанд,
Мевага умид боғлаб.
Дарахт тушмагур лекин,
Гуллаб мева қилмади.
Боғбоннинг мехнатларин,
Қайтармади — билмади.
Боғбон хайрон-лол эди,
Бебош ўсибди нихол.
Айб ўзида, лек энди,
Уни қайтармоқ махол!…
Абдулла Пулатов
Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ