Бола бир кун бехосдан,
Отага берди савол.
-«Экканингни ўрасан,
Деди кеча битта чол.

Бунинг маъноси недир,
Менинг ақлим етмади».
Қайсар бола тушмагур,
Жавоб олмай кетмади.

Ота дер: -«Бу нақлни,
Маъноси жуда катта.
Ишлатмасанг ақлни,
Қийналарсан, албатта.

Масалан, ота қариб,
Кучдан қолган пайтида,
Фарзанд қўйса унутиб,
«Бу» унга хам қайтади!»…

Боши қотиб боланинг,
Фикр келмас бошига,
Кўзи тушгач буванинг,
Йиртилган кавушига!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz