БИЗ ҚОЧАЁТИБМИЗ:
-«Биз нимага ётибмиз?»
-«Йўқ, биз қочаётибмиз!»
-«Туриб кетсакчи, бирдан?
Ахир, қўрқамиз кимдан?»
-«Туриб кетсанг ўрнингдан,
Сим ўтади бурнингдан,
Кўзингни очган куйинг,
Хайвонот боғи уйинг!…»
НИМА ЎҚИЯПСАН:
-«Ўқияпсан — нимани?»
-«Гапинг бунча бемаъни?»
-«Газета бор қўлингда,
Бизга ўқиб бергинда!»,
-«Айтайин гапнинг ростин,
Бу ахир — банан пўсти!…»
БАЛИҚ СУВДА ХАМ…:
-«Сув шимирдинг намунча,
Қақраб кетдингми бунча?.
Турибсан сувда ўзинг,
Нега тўймайди кўзинг?»
-«Балиқлар сувда, аммо,
Сувни қилар — муаммо!…»
ХАЁТ БЕШАФҚАТ:
-«Худди биров сени таъқиб қилгани каби,
Хадиксираб яшашингни борми сабаби?».
-«Хаёт шундай бешафқатки, хатто гохида,
Душман юрар томирида, бизлар шохида!…»
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ