ЖЕК ВА ЛОВИЯ ПОЯСИ:
-«Қаршингизда ловиянинг пояси,
Бу мўъжиза — ахир, Жекнинг ғояси.
Қани чиқинг, юқорига, бўлмаса,
Хайрон қолсин — одамларнинг хаммаси!…».
АЙБСИЗ САМОЛЁТ:
-«Самолётга не бўлди бирдан,
Тўс-тўполон, келди қаердан?».
-«Самолётнинг — айби йўқ, зинхор,
Инсонларнинг — ўзи айбдор!…».
НЕ ҚИЛАРДИНГ?:
-«Соябонни нега кўтардинг?,
Ёмғир еғса, қайга қочардинг?».
-«Хов юқори қаватдан туриб,
Бирор овсар — бирдан сув қуйиб,
Қўйса агар — сени ивитиб,
Не қилардинг, жахлингни ютиб?…».
САРТАРОШ КЕРАК:
-«Кўзинг қани, жин урсин сени,
Пўстинингни кўтаргин қани!».
-«Менга керак сартарош лекин,
Олмас экан — сочимни текин,
Чўпон пулни қизғониб қаранг,
Кўзларим берк, юрибман аранг!…».
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ