Олам қалам билан, қалам олам билан.
Ручкани кучи учида
Чизғич чизиқ чизишга чиқарилган.
Муааттардан Мухторга дафтар, Мухтордан Муааттарга каптар.
Котиб шу тоб китоб деб қилди хитоб.
Ўчиргич ўчиришни ўхшатиш учун
Шунча Сариқ чарм сумка кимга
Рита битта харитага эга
Сувонқулга нуқул циркул маъқул.
Насим Акбар расм дафтар ахтар
Бобир Собирга бўр берди.
Раска дарсда доскага дарсни ёзди.
Сиёх бўёк бўлса бир ёқ — бўялади бунда хар ёқ.
Маликка кундалик шунчалик кераклик.
Лайло лекалони бемалол билади.
Эрта битта парта таъмирда.
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ