«ЕТГАНИНГДА ЁШИМГА…»
— «Айиқ полвон чарчабсан, ўхшаб қолибсан кимга?»,
— «Ха кейинроқ биласан, етганингда ёшимга!…».
«ТАШВИШ КЎПАЙГАНДА…»
— «Уйга кирмаяпсан, нима муаммо?»,
— «Киришга кираман, сиғмайман аммо».
— «Нега бирданига — бўлди бунақа?»,
— «Ташвиш кўпайганда, бўлар шунақа!…».
«ТОТИБ КЎРИЛАДИ…»
— «Китоб ўқияпсиз, чамамда сингил?»,
— «Йўқ, кўз югуртирдим, шунчаки енгил».
— «Шунчаки енгил бу….?» — «Хулласи калом,
Тотиб кўрилади, ахир хар таом!…».
«ХОТИРАЛАРИМНИ ТОПОЛДИМ…».
— «Нима қидиряпсиз, йўқотиб кимни?»,
— «Қидиряпман бунда — болалигимни».
— «Топа олдингизми, охир оқибат?»,
— «Хотираларимни тополдим — фақат!…».
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ