«МАҒРУРЛИК ВА МЕЪЁР…»
-«Мағрурлик ва меъёр — доим эгизак:
Аслида, камтарлик — инсонга безак!».
«ТАБАССУМ…»
-«Табассум, хар доим — эмас чинакам,
Базида куламиз — кўнгил тўла ғам!».
«ЖИДДИЙЛИК…»
-«Хўмрайиб қарайсан, не сабаб?”,
-“Тиржайсам — дейишар беадаб.
Жиддийлик бизларга – “ярашар”,
Ва шунда – чўчиброқ қарашар!».
«НАСИБ ЭТСА…»
-«Қирқ йил қирғин бўлсада — аммо,
Насиб этса — бўлмас муаммо!».
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ