Фото   —   Unsplash

«РАҚС ТУШАРДИ…»
Зулматда у танҳо  —  рақс тушарди,
Биз дедик: «Ажабо, не экан дарди?».
Лекин тез хулоса — қилмаслик жоиз,
…У тунни сезмаскан — кўзлари ожиз.
Оламни кўраркан — фақат қалбида,
…Кўзлари ожиз, бу — бизмиз аслида!».

Фото   —   Unsplash

«ЧАҚМОҚДАЙ…»
-«Чақмоқдай чақнади ва сўнди бирдан,
Чунки жой олмаган — мухлис қалбидан!».

Фото   —   Unsplash

«ДАРАХТ МИСОЛИ…»
-«Доно ҳикматларни — тутсангиз ёдда,
Мустаҳкам  илдизли — бўлиб ҳаётда,
Яшайсиз шу улкан — дарахт мисоли,
…Шу улкан дарахтлар — кураш тимсоли!».

Фото   —   Unsplash

«ИЛОЖСИЗ ҚОЛМАСЛИК УЧУН…»
-«Иложсиз қолмаслик учун — сен дастлаб,
Илож топ, аввалроқ — қаддингни ростлаб!».

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz