“Яхшиси – тошингни тер” (Деворларга ёзувчи болаларга)

Ишқ ўтида ёнаман,

Телба, ошиқ боламан.

Севги изхор қилишга,

Тўғриси, уяламан!

Шунинг учун, осонроқ,

деворларга ёзаман.

Журъатсизман, мен бироқ,

Бир дардисар боламан.

Фақат келар қўлимдан,

Деворни қилиш расво.

Хеч гапира олмайман,

Юзма-юз келиб, асло.

Энди эса, қўшнилар,

Мендан безор, нолишди.

Қизлар эса – “Яхшиси,

Тошингни тер” – дейишди!

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ