“Борига барака” кўрсатув номи,

Иштирок этсангиз ютасиз фақат.

Сальфетка, гугуртдан бошланиб токи,

Кобальтми, Ладами ютасиз албат!

“Даллол”лар чиқишиб, ора-чорада,

Таклиф қилишади сизга ул-булни,

“Бобой” нон пиширгич таклиф қилганда,

Дишлод хам кўрсатар бошқа бир йўлни.

Барибир, бор-йўғи бу ўйин, куйманг,

Асло хафа бўлманг, гугуртни ютиб,

“Хақиқий хаётда ютқазиб қўйманг”,

Деган ақидани қўйманг унутиб!

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz