Хафа бўлиши йўқ, бизлардан асло,

“Профессион дефуа” бизга бу ахир.

Доимо йўқ ердан чиқариб ғавғо,

Сизни аввал қийнаб, сўнг бериб мехр,

Портлаш холатига келганда холат,

Хазилни тўхтатиб, сўраймиз узр.

Совға хам берамиз сўнггида албат,

“Муаммо” чиқариб қиламиз хузр!

Лекигин, чин дилдан айтамиз сизга,

Хафа бўлманг биздан, ниятлар холис.

Билингки тушсангиз “қармоғимиз”га,

Буларнинг барчаси бир хазил холос!

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz