- “СОҚИЙ” – Тенг тақсимловчи механизм.
- “АРОҚ” – Миқдори қанча бўлишидан қатъий назар, тез тугаб қолувчи ичимлик тури.
- “УЛФАТЛАР” – Уйгача суяб олиб бориб қўювчи дўстлар.
- “СОБРАЗИМ”- “Хамма фақат бир неча киши учун, бир неча киши эса фақат ўзи учун” мақолига амал қилиш.
- “УШАЛИШИ ҚИЙИН ОРЗУ” – ичкиликни ташлаш хақидаги ваъда.
- “ДАВОМЛИ УЗР” – Маст холатдаги кимсанинг узр сўраши.
- “ҚАДАХ СЎЗИ” — Қайта-қайта такрорланишига хеч ким эътироз билдирмайдиган эзгу ниятлар.
- “ГАЗАК” — Ичимликка “Қани, аввал ўзларидан бўлсин” деб, бир четда қўл қовуштириб турувчи камтарин мулозим.
- “ЭНГ СИФАТЛИ ИЧИМЛИК” – Хали қопқоғи очилмаган ичимлик.
- “ШИША ИЧИДАГИ ИЧИМЛИК” — ташқарига чиқса, ўз кароматини кўрсатувчи жин.
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ