ТЎЙ-ХАШАМ – ЛУҒАТИ

  1. ЗИГ-ЗАГ” – ЗАГС куни барчани хатарга қўйиб, автомобилларнинг колонна бўлиб тартибсиз харакатланиши.
  2. “СОЗАНДАЛАР” – Тўй кунини белгилаб берувчи шахслар.
  3. “ТЎЙГА ЧАҚИРУВЧИ” – Жонли тезкор таклифнома.
  4. “ТЎЁНА”- Тўй эгасининг бўйнидаги қарз.
  5.  “ДАБ-ДАБАЛИ ТЎЙ МАРОСИМИ” – Тўй эгаларининг хавойи “орзу хавас”лари.
  6.  “ТЎЙ БОЛА” – Тўй куни бериладиган совғалардан қувонадиган, лекин атрофдагиларга нимадандир доимо хавотирланган холда қаровчи бола.
  7.  “ТЎЙ ЭГАСИ” —  Бутун элу-юртга ош берсада, ўзи овқатланишига зўрға вақт топадиган, ошпазнинг олдига боришга ийманадиган ва апил-тапил тамадди қилиб, дарвоза томонга югурадиган одам.
  8.  “ТОРТИНЧОҚ ҚИЗ” —  Тўй базми пайтида йигитлар ўйинга тортган пайтда “ўйнашни билмайман” деб, сўнгра, хеч кимга ўртани бермайдиган “тортинчоқ” қиз.
  9.  “ФХДЁ” – Фуқароларни Хаёт Дафтарига Ёзиш
  10.  “КУЁВ НАВКАРИ” —  “Уятчан” куёв тўра учун жонли девор вазифасини ўтовчи шўх йигитлар жамоаси.
  11.  “КЕЛИН НАВКАРИ” —  Тўқликка – шўхлик ёки ортиқча даб-дабадан иборат салбий орзу-хавас.
  12.  “ТЎЙ МАРОСИМИ” —  режали кичик сериал, келин-куёв – “Тўй” сериалининг асосий қахрамонлари, қудалар – сериал режисёрлари, мехмонлар – эпизодик роллар ижрочилари, тўёна билан келган мехмонлар – сериал хомийлари

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ