Скамейкада ўтирган қизга йигит деди:
- Яхши қиз, малол келмаса исмингизни айта оласизми?
Қиз жавоб қилди:
- Исмимни-ку айта оламан. Лекин, йўлнинг у тарафидаги келаётган алп қомат жахлдор йигитимнинг чангалидан қочиб қутула оласиз деб айта олмайман.
***
Икки хазилкаш дўст учрашиб қолиб, ўзаро сухбатлашишибди:
- Хайвонот боғига борган эдик, қафасдаги маймун хаммани мазах қилса бўладими! Буни қарагин-ки, фақатгина мени мазах қилмади холос!…
Шунда дўсти кулиб, дебди:
- Демак сени одам эмаслигингни маймун хам билибди-да!
****
Аёл эрига деди:
- Дадаси, сизга битта “Сюрпризм” бор. Қаёққа шошиляпсиз ўзи?
Эри жавоб қилди:
- Онажониси, мени йўлдан қўймай тургин, дорихонага шошиляпман. Ўша сен айтадиган “Сюрприз”ни эшитишдан олдин юракни тинчлантирадиган валидол олиб келмоқчиман!
***
- Дадаси, қаёққа кетяпсиз?
- Бозорга.
- Бозор қилиш учун рўйхатини ёзиб берайми?
- Эшитмадим?
- Майли, ўзингиз билиб, бозор қилаверинг.
- Ха, энди тушундим!
***
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ