Икки ошиқ йигит ва қиз бир-бирига шеър айтиб, сухбат қилганида нималар дейишарди:
Йигит:
Дунёда ягонам, гўзал парирўй,
Қўшним терагидай, чўзибсанку бўй!
Қиз:
Шеърларинг намунча, ўзингдан совуқ,
Шеърингни эшитса, ўларди товуқ!
Йигит:
Қалбимда борини тўкиб соламан,
Бунақа дейверсанг, қочиб қоламан.
Қиз:
Ха, тўғри айтасан, қочасан фақат,
Бошқа қизлар ортидан учасан фақат!
Йигит:
Сўзимда турмасам, мени ур, тепкил,
Севаман, бетингда бўлса хам сепкил!
Қиз:
Севаман дейсану, гапларинг тантиқ,
Гапингда на туз бор, на маъно, мантиқ.
Йигит:
Ерга ураберма, санчма юракка,
Кўзим учгани йўқ, новча теракка!
Қиз:
Энди бас, кетаман, узоқ-узоққа,
Қоласан мўлтираб, ўхшаб бузоққа!
Йигит:
Қўй кетма йироққа, қалбимни доғлаб,
Арқонда бўйнигдан қўяман боғлаб!
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ