
Хотин эрини бошқа аёл билан сухбатлашиб ўтирганини кўриб қолганида нималар деган бўларди:
Хотин:
Ха, хорманг, дадаси, халақит бердим,
Мосини топибсиз, нима хам дердим.
Эри:
Нотўғри тушунма, онаси зинхор,
Бу аёл “Психолог”, менга “Шифокор”!
Хотини:
Ишондим хам дейлик, лекин дадаси,
Пишириб қўйганми, ярим кечаси?
Эри:
Ха тўғри топибсан, пиширб қўйиб,
Мени маст хам қилди, ичириб қўйиб!
Хотини:
Бу қандай шифокор, ичирса сизни,
Нахот бўлар энди, кечирса сизни!
Эри:
Ундай бўлса, хотин, шартнома бекор,
Сен ўзинг “Психолог”, ўзинг “Шифокор”!
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ