Икки  лофчи аёл учрашиб қолиб, кимнинг қизини сочлари узунлиги хақида бахслашишибди. Улардан бири дебди:
“Биласанми, мени қизимнинг сочлари шунчалик хам узунки, денгизни у қирғоғидан бу қирғоғигача хам бемалол етади. Айниқса йўлдан адашган кемалар қизимнинг сочи ёрдамида ўз йўлларини топиб оляптилар”.
“Биласанми, мени қизимнинг сочлари шунчалик хам узунки, денгизни у қирғоғидан бу қирғоғигача хам бемалол етади. Айниқса йўлдан адашган кемалар қизимнинг сочи ёрдамида ўз йўлларини топиб оляптилар”.
Икинчи лофчи аёл хам, бўш келадигандарга ўхшамасди:
“Бу гапни менга айтганинг айни муддао бўлди-да. Чунки, “Гиннеснинг рекордлар китоби” дан жой олиш мақсадида, қизимнинг сочлари билан ер шарини экватор бўйлаб айлантириб чиқмоқчи бўлдик. Лекин, аксига олиб бир неча чақирим қолганида, сочи етмай қолса бўладими. Ўша бир неча чақирим етмай қолган жойга сенинг қизингни сочини улаб, фойдалансак, нима дейсан!…

«Кимнинг бургути катта?»


Уч лофчи учрашиб қолиб, кимнинг бургути катталиги хусусида тортишиб қолишибди. 1-лофчи гап бошлабди:
“Мени бургутим шунчалик каттаки, унинг қанотларини сояси ховлимизни бемалол қоплаб олиши мумкин”.
2-лофчи бўш келмабди:
“ Мени бургутим хам чакки эмас, у қанотларини ёзганда нақ бизнинг махалламизга бутунлай соя солишига нима дейсиз?!”
3-лофчи эса, жимгина ўтириб, иккала лофчидан ташқарига чиқиб, хавога бир қараб, сўнг қайтиб киришларини сўрабди.
Улар шундай қилишиб, хаво айланиб, осмонни қора булут қоплаганини айтишибди.
Шунда 3-лофчи кулиб дебди:
“Ўша осмонни қорайтириб қоплаган нарса, қора булут эмас, балким, менинг бургутимни қаноти бўлади!…”

«Кимнинг товуши баланд?»

Саодатли кунлардан бир куни уч нафар лофчи учрашиб қолиб, кимнинг товуши баланд, ким қаттиқ бақиради деб бахслашиб қолишибди.
  1-лофчи гап бошлаб, дебди: “Мен жахлим чиққанида шунақанги қаттиқ бақираманки, ховлимдаги барча уйларимнинг дераза ойналари чил-чил бўлиб синиб кетади!…”
2-лофчи эса, пинагини бузмай дебди:
“Э, шу хам бақириш бўлдими. Тунов куни мен бақирганимда махалладаги хонадонларнинг барчасини ойналари синиб кетса бўладими. Уларни эгаларига ойналарини тўлаб, зўрға қутулдим!…”
3-лофчи хурсиниб, хомуш ўтирарди.
Сабабини сўраганларида, у шундай жавоб қилди:
“Нимасини айтай, кеча эсимда йўқ сал қаттиқроқ бақириб юборган эканман, булут отадиганлар момоқалдироқ гумбурлади деб ўйлаб, дўл ёғмасин деб йўқ булутларни тўпга тутишибди. Энди ўша харажатларни мендан ундириб олишмоқчи бўлишяпти. Шунга хомуш ўтирибман-да!…”

«Кимнинг ўғли компьютерда зўр»

Тошмат лофчи, Холмат лофчи ва Эшмат лофчилар учрашиб қолишиб, кимнинг ўғли компьютер саводхонлиги бўйича энг илғор эканлиги борасида бахслашиб қолибдилар.
Биринчи бўлиб, Тошмат лофчи гап бошлабди:
“Биласизларми, мени ўғлим компьютерни шунақанги яхши биладики, мактабдаги ўқитувчилари ундан сўраб, ўрганишяпти”.
Холмат лофчи хам бўш келмади:
“Мени ўғлим хам компьютерга шунчалик устаки, қўшни вилоятлардан келиб, ундан сўраб, компьютер бўйича ўз саводларини чиқаришмоқда!”
Эшмат лофчи эса бу пайтда тинимсиз телефонда ким биландир гаплашарди. Сўнгра у телефонини қулоғидан олиб, деди:
“Хозиргина ўғлим чет элдан туриб телефон қилиб, шогирдларига салом айтишимни тайинлади. Шунинг учун ўғлимнинг саломини шогирдларига, яъни иккингизнинг фарзандларингизга етказиб қўйишингизни илтимос қиламан!”


«Кимнинг оти энг чопағон?»

Ахмад лофчи, Самад лофчи ва Абдурахмат лофчилар учрашиб қолишиб, кимнинг оти энг чопағон деб бахслаша бошлабдилар. Биринчи бўлиб, Ахмад лофчи гап бошлабди:
“Биласизларми, мени отим шунчалик тез чопадики, баъзан уни шамол хам қувиб етолмайди!”
Шунда, Самад лофчи хам бўш келмай, гап бошлабди:
 “Э, шу хам от бўлдими, мени отим шунақанги учқурки, кўзингни юмиб – очгунингча, бир шахардан иккинчи шахарга етиб борган бўлади”.
Абдурахмат лофчи эса, буларнинг гапига қўшилмай, бир четда телевизор кўриб ўтирарди.
“Ие, бу қанақаси, Абдурахмат лофчи? Нега бахсга қўшилмасдан, телевизор кўриб ўтирибсиз?” – деб сўрашибди қолган лофчилар ундан.
Бир оз тўхталиб туриб, Абдурахмат лофчи гап бошлабди:
“Отим шунақанги тез чопадики, чоптириб кетаётиб, отдан бехосдан учиб кетдим. Отим эса, менсиз хам қаттиқ чопганлигидан, еримизни тортиш кучини енгиб, осмонга учиб кетса бўладими!Хозир телевизор кўриб ўтирганлигимни сабаби, “Космосдаги янгиликлар”ни кўраётган эдим. Зора, космосда юрган отим хақида бирон-бир янгилик бор бўлса деб!….”

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz