***

Дорихонада хамма нарса, яъни хамма доридан бор. Фақатгина сиз сўраб кирган дори бўлмайди…

***

Талабалар учун хамма шароит бор. Лекин, имтихонларга тайёргарлик кўрилганда, 6 ой вақт берилган тақдирда хам, яна камида бир кун етмай қолади…

***

Бозорда хамма нарса бор. Боз устига чўнтакда етарлича пул бор бўлса, бунга не етсин. Энг охирида хамма керакли нарсалар олиб бўлинади. Лекин, кичкинагна арзимас нарсага пул етмай қолади…

***

Чойхонада улфатлар билан базму-жамшид қилиб ўтирамиз.Мева-чева, қанд-қурс… Хамма нарса мухайё. Вақт хам  етарлича бор. Чунки, икки-уч соат ўрнига бир неча соатлаб ўтирамиз.

Лекин уйида мункиллаб, кўчага кўз тикиб мўлтираб ўтирган кексаларни холидан хабар олишга вақт топа олмаймиз…

***

Тўй авжида. Мехмонларнинг кети узилмайди. Ошпазнинг қўли-қўлига тегмайди. Хамма нарса бисёр. Хизмат қилгувчилар хам етарли.

Лекин, махалланинг бир четидаги уйда бир бемор инсон шифтга қараб ётибди. Мингал одамларга насиб қилган қозондаги таом шу куни ана шу ғариб инсонга насиб қилмади…

***

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz