Кексалик
— Сочларингиз Бобожон,
Нега қордай оқ экан?
— Чунки бизга болажон,
Соч бўёғи йўқ экан!
— Нега унда юзингиз,
Ажин тушган, буришган?
— Чунки, болам бувингиз,
Уришгани-уришган!
— Майли, бу хам ўткинчи,
Хотирангиз чатоқда?
— Қани, болам айтгинчи,
Сухбатимиз не хақда?
МУАЛЛИФ
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ