Ўттиз етти ёшли қозоғистонлик Лейла Кулжанова «Коинот гўзали» мукофотини қўлга киритди, бу ҳақда Sputnik хабар беради.
Фото: Sputnik
Universe Beauty 2019 гўзаллик танлови Туркияда ўтказилди. 1—8 май кунлари ўтказилган танловда 20 дан ортиқ мамлакат иштирокчилари қатнашди — deb bu haqda «Daryo» nashri xabar beradi
Universe Beauty гўзаллик, мода, истеъдод бўйича энг обрўли фестиваль ҳисобланади.
Танловда турли давлатлардан халқаро танлов ғолиблари иштирок этади. Танловнинг биринчи босқичида моделлар миллий ва спорт либосларда иштирок этади. Якуний босқичда танлов қатнашчилари кечки либосларда подиумга чиқади.
Лейла Кулжанова Қозоғистон Халқ банкининг «Халик-Life» суғурта шўъба корхонасининг директори, шунингдек, Қозоғистон ишбилармон аёллар ассоциациясининг аъзоси ҳисобланади.
Кулжанова иккита олий маълумотга эга — юридик ва молия, кандидатлик диссертацияни ҳимоя қилган. Икки нафар фарзанди бор.
У ўтган йили «Мисс Оила 2018» мукофотини қўлга киритган.