Facebook кейинги йилларда ўзининг GlobalCoin криптовалютасини ишга тушириш ниятида. BBC маълум қилишича, 2020 йилнинг биринчи чорагида ўнга яқин мамлакатда рақамли тўлов тизимини яратиш режалаштирилган  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .

Фото: AP

«ТАСС»нинг ёзишича, Facebook раҳбарияти ёз ойларидаёқ ўз рақамли валютасини ишга тушириш бўйича батафсил режани тақдим этади. Йил якунида эса Facebook  GlobalCoin тизими ишлашини тест режисмида текширмоқчи.

BBC маълумотларига кўра, бир ой аввал Facebook раҳбари Марк Цукерберг Англия банки раҳбари Марк Карни билан учрашиб, криптавалюта яратилиши сабабли юзага келиши мумкин бўлган хавф тўғрисида суҳбатлашган.

Facebook раҳбарияти, шунингдек, ҳуқуқий маслалар бўйича маслаҳат олиш учун АҚШ Молия департаментига ҳам мурожаат қилган.

Кўпчилик фойдаланувчилар Facebook’нинг молиявий хизматлар бозорига киришини кутган эди. Компания 2014 йилда PayPal халқаро тўлов тизимининг собиқ президенти Дэвид Маркусни ёллаган бўлиб, у блокчейн-технологиялар ишлаб чиқариш бўлимини бошқарган.

От qwert.uz