Ўтган ҳафтада Ўзбекистонда ICTWeek 2019 конференцияси бўлиб ўтди, унда электрон тижоратни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Биз тадбирда WebMoney Transfer тизимини ривожлантириш бўйича директор Пётр Дарахвелидзе билан сўмдаги WMY-электрон ҳамёнини, ундан қандай фойдаланиш ва онлайн тўловлар қанчалик хавфсизлиги ҳақида суҳбатлашиш учун учрашдик  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .

Биз компания эмасмиз, биз — технологиямиз

Бизни кўпинча компания деб ҳисоблашади. Аслида ундай эмас. WebMoney — бу технология, бренд. Ҳар сафар WMY (тизимдаги ўзбек сўмининг эквиваленти) каби янги ҳамён тури яратилса, ўз мамлакатида кафил сифатида чиқишга тайёр бўлган ҳамкор изланади. У ишончли ва синалган компания бўлиши керак. Ўзбекистонда бу вазифани Brio Group бажаради.

Ўзимиз томонимиздан, биз фойдаланувчиларга хизматларни тўлаш ва тўловларни қабул қилиб олиш учун пухта ўйлаб чиқилган ва қулай интерфейсга эга дастурий таъминот тақдим этамиз. Кафил сифатида иш юритадиган Brio Group технологияни маҳаллий бозорнинг ўзига хос хусусиятлари ва молиявий соҳадаги ҳолатни ҳисобга олган ҳолда мослаштиради.

Тўлов учун мукаммал ечим

WебМоней тизимида хизмат кўрсатиш соҳасида тўловларни қулай амалга ошириш учун ҳамма нарса мавжуд бўлиб, у айни вақтда рақамли форматга ўтказилаяпти: озиқ-овқат етказиб беришдан тортиб, уй ёки автомобилнинг ижарасигача. Бирор жойга бориш, ҳужжатларни тўлдириш, картани расмийлаштирилишини кутишнинг кераги йўқ. Ҳаммаси оддий: уяли телефон оласиз, рўйхатдан ўтасиз ва ҳамённи очасиз.

Ўзбекистонда бизнинг олдимизга учта мақсад қўйилган: ҳисобни тўлдиришни осонлаштириш, интерфейсни ўзбек тилига ўтказиш, глобал интернет-дўконлар ва хизматларга, масалан, AliExpress’да WMY тўлаш.

Шунингдек, тизимда қаҳвахоналар, ресторанлар ва дўконлар эгаларига QR-код ёрдамида нақд пулсиз тўловларни қабул қилиш имкониятини берадиган ечим мавжуд. Мижоз фақатгина WebMoney Keeper мобил иловаси орқали кодни сканерлаши ва операцияни тасдиқлаши керак бўлади.

Қандай фойдаланилади

WebMoney ҳамёнини очиш учун рўйхатдан ўтиш пайтида телефон рақамини кўрсатиш ва парол ўйлаб топиш кифоя. Ҳамён яратилди!

Электрон ҳамён банкдаги ҳисоб рақамдан фарқ қилади. Телефонда тўловни амалга ошириш ёки балансни тўлдириш каби ҳаракатлар идентификациясиз амалга оширилади — бу минимал даражада хавфга эга оддий операциядир.

Шу билан бирга, товарлар ва хизматларни сотиб олиш ва сотишда фойдаланувчилар ўртасидаги ҳимояланган битим (Escrow хизмати) механизмлари ҳақида унутмаслик керак. Бундай хизмат эълонлар тахтаси, турли хил ҳамкорлик дастурлари, фриласерлар учун хизматлар ва шу каби маркетплейслар учун қизиқарли бўлади.

Агар фойдаланувчилардан пул маблағларини олиш, уларни банк ҳисоб рақамига ўтказиш ёки нақд пулга айлантириш керак бўлса, бу бошқа гап. Бу юқори даражадаги хавфга эга операциядир. Бунда лимитлар ишлайди, FATF (пулларни ўзлаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш борасида жаҳон стандартларини ишлаб чиқувчи ташкилот) меъёрлари амал қилади.

Фойдаланувчи маблағларининг хавфсизлигини таъминлаш учун WebMoney аттестатлар тизимини ишлаб чиқди. Аттестатда унинг эгасининг шахсий маълумотлари сақланади: Ф.И.Ш, паспорт ва алоқа маълумотлари. Аттестат даражаси қанчалик юқори бўлса, у шунчалик юқори даражада ишончли ҳисобланади ва тизим унга шунчалик кўпроқ имкониятлар тақдим этади.

Аттестат нима учун керак

Ҳамённи яратишда тизимнинг ҳар бир аъзоси тахаллус аттестатини олади. У шахсий маълумотларни тўлдиришни ва шахсни тасдиқлашни талаб қилмайди. Кундалик операциялар (AliExpress’да сотиб олиш, телефон балансини тўлдириш) ни амалга ошириш учун ҳамён керак бўлган фойдаланувчи учун шундай аттестат етарли.

Ундан кўра юқори даражадаги «Расмий» аттестатни олиш учун паспорт сканер нусхасини юклашингиз ва текшириш натижаларини кутишингиз керак. Агар фойдаланувчи пул маблағларини, масалан, банк картасига чиқариб олишни, лимитларни ошириш ва тизимдаги қўшимча имкониятлардан фойдаланишни истаса, бу керак бўлади.

Кейинги «Бошланғич» дкб номланган аттестат даражаси тизимнинг бошқа фойдаланувчиларнинг ишончи ва янада юқорироқ лимит муҳим бўлган фаол иштирокчилари учун керак бўлади.

Аттестатнинг энг юқори даражаси бўлган «Шахсий» аттестат нафақат маблағ сарфлашни ва пул ўтказишни хоҳлайдиган, балки WebMoney Transfer тизимининг барча хизматларидан фойдаланган ҳолда тармоқда пул ишлашни истаган илғор фойдаланувчилар ва бизнес вакиллари учун тавсия этилади. Уни олиш учун фойдаланувчи текшириш учун асл ҳужжатларни ёки уларнинг нотариус томонидан тасдиқланган нусхаларини шахсан олиб келиши керак.

Низоларни ҳал қилиш

Сотувчи ва харидор бор бўлган ҳар қандай майдон низоларни ҳал қилишни ҳам ҳисобга олади. Бу бизнеснинг марказий элементларидан биридир. Бизнинг учта ҳакам (иккитаси томонлар томонидан тайинланади ва биттаси тизим томонидан тайинланади) дан иборат ўз арбитражимиз бор. Бу икки шахс ўртасидаги зиддиятлар ҳолатига тааллуқлидир (бири бошқасига бирор нарса сотади ва кимдир мажбуриятларини бажармайди). Агар зиддият дўкон ва харидор ўртасида бўлса, унда биз истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунга мувофиқ ҳаракат қиламиз.

Бизнинг кучимиз хавфсизликда

WebMoney — хавфсизлик соҳасида новатор. Биз СМС орқали рўйхатдан ўтишни тасдиқлашни биринчилардан бўлиб бошладик. SIM-карталарни алмаштирилишини кузатишга биз биринчилар қаторида ўтиб, буни 6 йил олдин жорий этганмиз.

E-NUM хизмати алоҳида эътиборга лойиқдир.

WebMoney томонидан ишлаб чиқилган технология сизга «Савол-жавоб» схемаси бўйича бир марталик калитларни ишга туширишга имкон беради. Авторизация сўровидан сўнг, мобил илова PUSH билдиришномасини олади ва «жавоб рақами»ни кўрсатади. Икки факторли аутентификация қилишнинг бу усули СМСга қараганда анча ишончли ва алоқа провайдерига боғлиқ эмас.

Сайт

Facebook

Instagram

Telegram

Реклама ҳуқуқи асосида.

От qwert.uz