«Дарё» жаҳоннинг энг нуфузли илмий мукофоти эгалари маълум бўладиган Нобель ҳафталиги олдидан ўз ўқувчиларини мукофот ҳақидаги қизиқарли маълумотлар билан таништиришда давом этади. Бугунги фотожамланма орқали Нобель медаллари қандай тайёрланиши билан танишишингиз мумкин — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради 

Нобель мукофоти медаллари 1902–2010 йиллар мобайнида Швеция зарбхонасида тайёрланган. Тасвирда ўша медалларнинг қолиплари.
Фото: Маркус Маркетик

Зарбхонада тайёрланган ҳамма медаллар XVIII асрдан бери рўйхатлаштириб ва ҳужжатлаштириб келинади.
Фото: Маркус Маркетик

Даставвал тилла листи керакли ўлчамда кесиб олинади.
Фото: Маркус Маркетик

Кейин ундан зарур диаметрдаги юмалоқ бўлак кесиб олинади.
Фото: Маркус Маркетик

Сўнгра қолип асосида медалнинг олд ва орқа қисмлари катта босим остидаги сандон орқали зарб қилинади.
Фото: Маркус Маркетик

Зарб қилинган медални мутахассис синчиклаб текшириб олади.
Фото: Маркус Маркетик

Унинг чидамлилигини орттириш учун юқори ҳарорат остида термик ишлов берилади.
Фото: Маркус Маркетик

Термик ишлов берилган медал қаттиқ қизийди. Шу боис уни сувга солиб совитилади.
Фото: Маркус Маркетик

…Яхшилаб ювилади.
Фото: Маркус Маркетик

Ҳамда сирти сайқалланади.
Фото: Маркус Маркетик

Олий тоифали заргарлар уни махсус тарзда синчиклаб кўздан кечиради.
Фото: Маркус Маркетик

Ҳар бир медал алоҳида тарзда катта маҳорат ва ҳунар эвазига тайёрланади.
Фото: Маркус Маркетик

Медалнинг ўткир қирралари текисланади.
Фото: Маркус Маркетик

Сўнг яна бир бора мукаммал текширилади.
Фото: Маркус Маркетик

Ва…
Фото: Маркус Маркетик

Мукофот эгасининг исми ўйиб ёзилади.
Фото: Маркус Маркетик

Охирида муҳандис медални якуний тасдиқлайди.
Фото: Маркус Маркетик

Медалга тирналиш ва ўйилишдан ҳимоя қиладиган қилиб ишлов берилади.
Фото: Маркус Маркетик

Ва медаль тайёр бўлади.
Фото: Маркус Маркетик

От qwert.uz