Яхшиямки…

«Яхшиямки шайтон бор!» — деди тез-тез гунох ишларга қўл уриб, сўнгра қилган барча гунохларини шайтонга ағдарувчи кимса. — «Бўлмаса қилган гунохларимни оғирлигидан кўтаролмай, аллақачон ер қарига кириб кетган бўлармидим?….

Яхшиямки ўз вақтида ичкиликни ташладим!» — деди бир пайтлар ичкиликка муккасидан кетган бир кимса, — «Акс холда ичкилик мени «Борса-келмас» водийсига ташлаган бўлар эди!….
«


«Яхшиямки ой битта холос!» — деди китобхонлардан бири, — «Агар ой хам юлдузларга ўхшаб минглаб шерикларига эга бўлганида борми, «Шамси-қамар» хақида сатрлар битадиган шоирларга зап қийин бўлар эди-да!»…..
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ