Манба: https://kipmu.ru/interesnye-fakty-o-dengax/
Замонавий инсоннинг бутун хаёти пул билан алоқадордир. Агар пуллар бўлмаса, замонавий инсон ўзига хатто егулик ёки кийим-кечак хам сотиб оломайди. Пул муомаласи қадим замонлардан буён давом этиб келмоқдаки, ўшандан бери у бир мунча ўзгаришларга юз тутди. Фақат болаларгагина эмас, балким катталарга хам пуллар (тангалар) хақидаги ўзларига номаълум бўлган қизиқарли фактларни билиш ғоятда қизиқарли бўлса керак.
Дастлабки пуллар Хитойда пайдо бўлган
Қоғоз пуллар бизнинг эрамиздан аввалги 812 йилда пайдо бўлиб — улар Хитойда яратилган эди. Ўша пайтлардаги пуллар асосан хар-хил ритуаллар вақтида ишлатилган холос. Хозир эса улар умуман бошқа мақсадларда қўлланилмоқда.
Умрбод қарздорлар
Кельтлар ( хинд-европоид қабилалари — эрамиздан 1500-1000 йлларда ғарбий ва марказий европа худудида истиқомат қилишган ) пулларга нисбатан ғайриоддий муносабатда бўлишган. Улар ўз яқинларидан тез-тез қарзга пул сўрашган ва олган қарзларини албатта нариги дунёда қайтариб беришни ваъда қилишган.
Хамма банкнотлар хам қоғоздан тайёрланмайди
Малайзияда, Вьетнамда ва Австралияда қоғоз пуллар қоғоздан тайёрланмайди. Уларни тайёрлаш учун юпқа пластикадан фойдаланилади, чунки бундай холатда пуллар ўзининг мустахкамлиги ва бактерияларни тўпламаслиги билан ажралиб туради.
100 000 долларлик купюра
Ушбу банкнот қачонлардир Америкада чиқарилган. У оддий одамларга берилмаган, фақатгина молия муассасалари ўртасидаги хисоб-китоблардагина фойдаланилган. Маълумот учун, уни чиқариш 30 000 долларга тушган.
Пулларда реклама
2004 йилда Америкада банкнотларга реклама жойлаштириш хақидаги қонун лойихаси таклиф қилинган эди. Лекин бу таклиф қўллаб-қувватланмади, лекин қачонлардир бу ғоя амалга оширилиши эхтимолдан холи эмас.
Тангаларда портретларни зарб қилиниши
Қадим замонлардан буён хукмдорларнинг портретини пулларга зарб қилдириш одат тусига кирган эди. Маълум бўлишича, биринчилардан бўлиб, бу фикр Александр Македонскийнинг калласига келган. Тангалар ёрдамида у ўз исмини абадийлаштиришга қарор қилган.
Дунёдаги энг йирик банкнот
Кўпчилик бугунги кунда йирик банкнотлардан энг оммалашгани 100 доллар деб хисоблашади. Лекин, аслида эса, талаб 500 евроли банкнотга йўналтирилмоқда.
Пулларни оғирлиги қанча
Қоғоз банкнотлар жуда енгил бўлиб туюлади, лекин улар оз бўлса, албатта. 100 долларлик банкнотлардан иборат бўлган 1 000 000 долларлик қопдаги пул — 10 кг га яқин оғирликга эга бўлади. Агар 1 центли тангалардан 1 000 000 доллар йиғилса, унда унинг оғирлиги 246 тоннани ташкил этади.
Пулларнинг ностандарт шакллари
Аввалига пул ўрнида тақинчоқлар, мўйна, металл қуймалари каби қимматбахо товарлар ишлатилган. Хозир айрим давлатлар ноодатий шаклдаги тангаларни ишлаб чиқармоқдалар. Масалан, Сомали банки куб, пирамида ва шар шаклидаги пулларни яратганлар.
Энг йирик танга
Канадада 100 кг оғирликдаги улкан тилла тангани ишлаб чиқарилган. У «Заранг барги» деган номни олган бўлиб ва унинг 5 та нусхаси мавжуд. Австрияда эса 31 кг вазнга эга бўлган, «Биг Фил» деб номланган 15 та танга ишлаб чиқаришга муваффақ бўлишган.
Нумизматиканинг пайдо бўлиши
Мазкур турдаги коллекционерлик фақатгина 19 асрдагина оммавий тус олди. Хозир кўпчилик одамларга бу нафақат хобби, балким фойдали бизнес хамдир. Ноёб тангалар турли аукционларда ғоятда қимматбахо нархларда сотилади.
Электрон пулларнинг тарихи
Нақдсиз пуллар аллақачон банклар томонидан ишлатиб келинмоқда, лекин инсонлар улардан ўтган асрнинг 90-йилларидагина фойдалана бошлашди. Аввалига кўпчилик унга ишончсизлик билан муносабатда бўлишди. Энди эса хаётни сўм пластик карталарисиз, банкоматларсиз ва электрон пулларсиз тасаввур қилиш амри махол бўлиб қолди.
Спартада хисоб-китоблар учун темир таёқлардан фойдаланилган
Улар йирик ва оғир эдики, бунга асосли сабаби бор эди. Хукумат спарталикларни шу тариқа бойликга хирс қўймасликлари ва «пул» ўғирламасликлари таъминланишига ишонганлар. Хақиқатан хам ўша вақтда Қадимги Спартада бу усул тартибни ушлаш учун ёрдам берган.
Пуллар тайёрланадиган материал
ВКўплаб мамлакатларда қоғоз банкнотлар махсус материалдан тайёрланади. Унда 75 % пахта толаси ва 25 % зиғир иштирок этади. Истисно тариқасида эса — айтайлик, Австрияда пул банкнотлари пластикадан тайёрланади.
Энг қимматбахо танга
Қадимги пуллар коллекционерларга қимматга тушади. Уларнинг ичида энг қимматбахоси — декадрахм хисобланади. Улар фақат айрим истисноли холлардагина, яъни мухим воқеа-ходисалар рўй берган пайтдагина зарб қилинар эди.
Пуллардан гулхан
Пабло Эскобар дунёдаги энг бадавлат одамлардан бири хисобланар эди. Бир гал оиласи билан таъқибдан қочиб, тоғларда яшириниб, оловни қоғоз пуллар ёрдамида ушлаб туришга мажбур бўлган. Ўшанда у қарийб 2 000 000 доллар га яқин миқдордаги пулларни ёқиб юборган.
Муомаладан чиқарилган пулларнинг тақдири қандай?
Россия давлатида бундай банкнотлар ташлаб юборилмайди. Уларни қурилиш сохасида — рубероид тайёрлашда ишлатилади.