Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди устида бир неча кун давомида ҳукмронлик қилган совуқ антитциклон чекинишни бошлайди, деб хабар беради Ўзгидромет.

Фото: «Дарё»

Бу кечки совуқларнинг бироз пасайиши ва кундузги ҳароратнинг озгина кўтарилишига олиб келади. Дам олиш кунлари кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, кечаси ҳарорат 0—5 даража, кундузи 12—17 даража илиқ бўлиши кутилмоқда  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .

Якшанбада Қозоғистон ҳудуди бўйлаб навбатдаги совуқ ҳаво оқими ўтади. Республика ана шу совуқ оқим чегарасида бўлади. Шу сабабли булутлар кўпайиб, ҳарорат 2—3 даражага бир оз пасаяди.

От qwert.uz