Бу усуллар, яъни тугмали уяли телефонлардан тортиб токи Android ва iOS ўртасидаги контактларни кўчиришга қадар барчага мақул тушади.

Тасвир: Depositphotos

Янги телефонни сотиб олганингиздан кейин биринчи қиладиган ишингиз — бу барча контактларингизни ўтказиш. Яхшиямки, буни қўлда бажаришингиз шарт эмас (яъни битталаб ўтказиш жараёни назарда тутилмоқда). Гарчи бу ҳам ўзига яраша бир вариант хисобланиб (битталаб ўтказиш), қўшимча равишда контактларни саралаш орқали сиз тартибни қайта тиклашингиз мумкин: кераксиз рақамларни ўчирасиз, номини ўзгартирасиз ёки қўшимча қиласиз. Бошқа барча ҳолатларда бошқача бир тезкор усулларни қўллаш яхшироқдир —  деб ёзади «Mail.ru Hi-Tech» агентлиги.

Ушбу мақолада биз контактларни узатиш учун ташқари томондаги дастурлардан фойдаланишни тавсия этмаймиз. Қоидага кўра, барчаси стандарт усуллар билан хам амалга оширилиши мумкин. Агар
Nokia PC Suite.1 дан фойдаланиб, эски Nokia дан контактларни ўчириш вазифаси билан дуч келмасангиз, албатта.

1

Контактларни SIM карта ёрдамида ўтказиш

Eски тугмали қурилмалардан тортиб юқори даражали смартфонларгача ҳар қандай уяли телефонлар учун мос келадиган усул. SIM картанинг формати ҳақида гапиришга арзийдиган ягона нарса. Замонавий SIM карталар эндиликда универсал тарзда чиқарилади, яъни ўзингиз керакли ҳажмни танлашингиз мумкин.

Тасвир: Wikipedia

Бу муаммо фақат контактларни катта SIM картага эга бўлган эски телефондан узатиш керак бўлганда юзага келади. Бундай ҳолда, уни кесиш мумкин, Интернетда буни қандай қилиш кераклиги ҳақида кўплаб кўрсатмалар мавжуд.

Андроид билан ишлайдиган смартфонларда контактларни SIM — картадан импорт қилиш ва унга экспорт қилиш жуда осон. Буни амалга ошириш учун телефондаги контактларга ўтинг, сўнг ўнг томоннинг юқори бурчагида учта нуқта бўлган белгини босинг ва «Импорт / Экспорт» — ни танланг. Кейинчалик, контактларни қаердан ва қаерга ўтказишни танлашингиз мумкин. Сўнгра, SIM картани қайта жойлаштиринг ва тескари тартибни янги телефонда бажаринг.


iPhone да стандарт усулда контактларни SIM — картага ўтказиш имконияти йўқ, тизим фақат контактларни импорт қилишга имкон беради

Замонавий SIM — карталар фақат 100-200 та контактнигина ўз ичига олади холос. Шунинг учун, агар
SIM картангиз қабул қилиши мумкин бўлган рақамларингиз кўп бўлса, у холда бошқа усулни танлаш лозим.

2

.vcf. файли ёрдамида контактларни кўчириш усули

Операцион тизимдан фойдаланиб, контактларни бошқа қурилмаларга ўтказиши мумкин бўлган .vcf, кенгайтмали махсус файлга туширишингиз мумкин. Шундай қилиб, сиз барча контактларни ёки улардан фақат баъзиларини кўчиришингиз мумкин. Иккинчи вариант, сиз ўз контактларингизни ўз танишларингиз билан баҳам кўришингиз керак бўлганда қулайдир.

Сиз ҳамма нарсани ёки деярли ҳамма нарсани юборишингиз керак бўлганда, телефондаги контактларга ўтинг, сўнгра юқори ўнг бурчакдаги учта нуқта устига босинг ва «Импорт / Экспорт» -ни танланг. Қабул қилгич сифатида sd картани ёки ички дискни кўрсатинг. Кейинчалик, сиз файлни янги қурилмада очишингиз керак, масалан, унга СД-картани жойлаштирган холда.

Контактлар файлини СД-картада ёки ички хотирадан топиш мумкин ва бошқа усул билан, масалан, «облако», veb почта орқали ёки ҳатто «флешка» орқали узатилиши мумкин.

Фақат айрим контактларни танлаш учун «Контактлар» иловасига ўтинг (қўнғироқлардан эмас, меню ичидаги алоҳида дастурдан, ) ва чекбокс пайдо бўлгунча бармоғингиз билан ёзувларнинг бирини босиб туринг. bluetooth, sd-карта ёки мессенджерни белгиланг ва «Юбориш» («Отправить») ни босинг.

3

Контактларни Google аккаунтлари ёрдамида кўчириш

Агар сиз контактларни янги телефонга ўтказишингиз керак бўлса ва сиз ҳозир улар сақланган аккаунтдан фойдалансангиз, унда бу энг осон усул. Одатда, барча контактлар Google аккаунти билан синхронлаштирилиши лозим. Ҳар бир нарса керакли даражада ишлаётганини текширинг. Созламаларда «Ҳисоб қайдномалари» («Аккаунт») га ўтинг ва Google — ни танланг. Керакли тугма («Переключатель») ёқилганлигига ва контактлар синхронлашаётганлигига ишонч ҳосил қилинг. Энди сиз фақатгина янги телефонда ўз аккаунтингизга киришингиз керак бўлади ва қолган ҳамма нарса ўз-ўзидан автоматик равишда ўтказилади.

Агар тўсатдан бирон бир сабабга кўра синхронизация ўчирилган бўлса, уни ёқинг

Агар сиз контактларни янги аккаунтга, дастурга ёки iPhone — га ўтказишингиз керак бўлса, унда бу ҳам амалга оширилиши мумкин. Google контактларингизга браузер орқали киришингиз керак. Чапдаги менюда «Eкспорт» ни босинг ва керакли форматни танланг. Олинган файлни янги аккаунт («қайд ёзуви») га импорт қилиш мумкин. Контактлар файлини бирон бир ишончли жойда, масалан,  облако Mail.ru. да сақлашингизни маслаҳат берамиз. Агар сиз Google даги аккаунтингизга кира олмасангиз хам, сизда барибир контактларингиз нусхаси сақланиб қолади.

Сизнинг эхтиёжингизга мос равишда экспорт форматини танлаш мумкин

4


Контактларни iOS га қандай импорт ва экспорт қилиш мумкин

iOS бошқаруви остидаги қурилмаларда хам контактларни тезда импорт қилиш ёки экспорт қилиш имконияти мавжуд. Браузерингиз орқали  iCloud — га киринг ва «Контактлар»ни танланг. Кейин, чап пастки бурчакда, «шестеренка» белгисини босинг ва «Импорт vCard» ёки «Экспорт vCard» бандини босинг. Шундай қилиб, сиз контактларни iOS -даги икки қурилма ўртасида ҳам, Android ва iOS — ўртасида ҳам ўтказишингиз мумкин.

Шунингдек, контактларни синхронлаштириш учун iPhone — да Google ҳисоб қайдномасини созлашингиз мумкин. Буни «созламалар»да қилишингиз мумкин. «Пароллар ва қайд ёзувлари» ни, сўнгра «Янги қайд ёзувини» танланг ва таклиф қилинган вариантлардан Google -га ташланг. Аккаунтингизга кириб ва контактларни синхронлаштиришни ёқишингиз лозим. Агар ушбу ҳисоб қайдномаси орқали аккаунтингизга кирсангиз, энди контактларингиз Android смартфонингизда хам бўлади.

От qwert.uz