Шифокор тиш тозалашдаги асосий хатоларни санаб ўтди

Тишларни жон-жахди билан тозалаш хам — зарарлидир.

Австралиялик шифокор — стоматолог Элизабет Милфорд инсонлар тишларини тозалаш пайтида йўл қўйишадиган асосий хатоларни санаб ўтди — деб ёзади Daily Mail.

Мутахассиснинг фикрларига кўра, кўпчилик оғизни тишларни тозалагандан кейиноқ дарров чайқашни маъқул кўрадилар, бу эса тиш пастасининг мустахкамловчи таъсирини камайишига олиб келади —  деб ёзади «Mail.ru health» агентлиги.

У яна шуларни таъкидладики, нордон озиқ-овқат махсулотларини ва ичимликларни истеъмол қилингандан сўнг, мумкин қадар тишлар учун гигиеник процедурани қўлламай туриш лозим бўлиб, бу холат тишларнинг шикастланишини келтириб чиқариши мумкин.

«Бундан ташқари, кўпчилик тишларини жуда тез ёки жон-жахдлари билан тозалашга одатланишган»- дейди Милфорд. У тишларни тозалаш процедурасига икки минут атрофида вақт сарфлашни ва милкларни шикастламаслик учун, тиш чўткаларини қаттиқ босмасликни маслахат беради.

Стоматолог яна юмшоқ тиш чўткасидан фойдаланишни ва чўтканинг туклари ёйилиб, яроқсиз холатга келиши биланоқ уларни алмаштиришни тавсия қилди.