Қобил лофчи Собир лофчига мақтаниб дебди: «Одам кексайган сари шу қадар секин юрадиган бўлиб қоларканки, жиянимнинг тўйига боргунимча тўй тугаб, келин — куёвни «Асал ойи» хам нихоясига етган экан!» Собир лофчи хам бўш келмабди: — «Яна хам сиз секин юриш бобида мени олдимда чаққонроқ экансиз. Мен хам ўтган йили дўстларимдан бирининг тўйига астойдил отланган эдим. Манзилга етиб бориб, ош тортилганидан кейин — «Икки ёш бахтли бўлсин» деб дуо қилсам, «Набирамизни хам дуо қилиб қўйсангиз» дейишса бўладими! Кейин билсам, мен у ерга судралиб, етиб боргунимча, никох тўйи тугаб, ордан анча вақт ўтиб, улар набиралик хам бўлишибди. Мен тановул қилган ош тўйнинг оши эмас, балким, бешик тўйининг оши эканлиги етти ухлаб тушимга хам кирмаган эди-да!» — деб ўз сўзларини хаяжон билан якунлабди Собир лофчи.
Аbdulla Pulatov
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ