***

Бир куни бой билан Афанди сафарга чиқишибди. Юриб-юриб, бир шахарга келганда, ёнларидаги пулларини киссавурларга урдириб юборишибди. Шунда, икковлари ноиложликдан пул ишлаш мақсадида, бир савдогарнинг аравасидаги қовунларини бозордаги растага тушириб беришни келишишибди. Афанди бунақанги ишларни аввалдан бажариб юрганлиги учун, хеч хам қийналмапти. Бой эса, хам жисмонан, хам маънан қийналиб, бу қилаётган ишидан омма орасида хижолат тортибди. Лекин ноилож, бу ишни қилишга мажбур эканда.

Вазифани уддалашгач, савдогар уларга келишилган хақларини бериб, сўнгра, туширилаётганида ёрилган қовунлардан сўйиб бериб, икковларини мехмон қилибди. Бироқ Бой , отдан тушса хам эгаридан тушмасликка харакат қилиб, қорни жуда «тўқ» эканлигидан, қовунлар томоғидан ўтмаётганлигини айтибди. Афанди эса уларни паққос туширибди….

Шу тариқа, улар яна сафарларини давом этдиришибди. Шунда бой, ўзини ўртадаги ноқулайликдан қутқариш учун дебди:

-Афандивой, кўрдингизми, биз билан юрсангиз, қовун ейсиз!..

Афанди хам бўш келмай, хозиржавоблик билан, шундай дебди:

-Э, бой ота, биз билан юрсангиз албатта қовун туширасиз!…

***

Насриддин Афанди мактабда ўқитувчилик қиларди. Хар қанча уринмасин, ўқувчиларга таълим бериш сохасида хар доим танқидга қолгани-қолган эди. Кунлардан бир куни ахири мактаб педагоглари йиғилишида ўқитувчилар уни қаттиқ танқид остига олибдилар. Улар хар икки гапнинг бирида «Афанди ака, сиз фақат ўз устингизда ишлашингиз керак» деган сўзлар билан танбех беришдан чарчамабдилар. Лекин, хозир жавоб бўлганлиги учун, Насриддин Афанди хам уларга шундай деб жавоб қилибди:

-«Э, барака топгур хамкасбларим, агар сиз айтгандек фақат ўз устимда ишлайдиган бўлсам, синфдаги ўқувчилар устида ким ишлайди, ахир!?….»

***

МУАЛЛИФ

От qwert.uz