Икки дўст самолётда узоқ мамлакатга учиб кетишаётган эди. Бир пайт дўстлардан бири самолёт салонида ухлаб қолиб, уйғониб қарасаки, ёнидаги дўсти кўзларини юмиб олиб, ичида нималарнидир пичирламоқда эди. У дўстига қараб, хайрон бўлиб деди:

— Оғайни, сенга нима бўлди, нега кўзларингни чирт юмиб олдинг?

— Э, нимасини айтасан, бир аёл кишини гапини деб, шундай қиляпманда….

— Қўйсангчи дўстим, аёл киши хар қалай заифада, бир айтади, бир қайтади!….

— Ха, тўғри айтасан. Хозиргина стюардесса аёл самолёт носозликка учраб, бир оз бўлсада хавф-хатар борлиги хақида огохлантириб, қандайдир қутқарув жилетларини олишимизни сўраганди. Энди бўлмаса, сен айтганингдек иш тутиб, унинг айтган сўзларини қайтариб олишини кутарканмиз — да….

У шу сўзларни айтиб улгурмасдан, ёнига ўгирилиб қарасаки, дўсти йўқ. Дўсти эса аллақачон стюардессадан химоя жилетини олиб, уни кийиб олиб, кўзларини юмиб олганча нималарнидир пичирларди…..

Это изображение имеет пустой атрибут alt; его имя файла - first-date-21287337.jpg

Кунларнинг бирида икки дугона учрашиб қолишибди. Улардан бири учрашувга чиқиши керак бўлгани учун, иккинчиси унисига «қимматли» маслахат бера бошлабди:

— «Сенга айтсам дугонажон, учрашувга бир оз кечикиб боргин. Лекин албатта узр сўрайсан. Хўш, ундан кейин йигитнинг барча саволларига мулойим бўлиб, ўйлаб-ўйлаб, етти ўлчаб бир кесиб жавоб бергин» — дебди.

Дугонаси эса соддадилроқ экан, уни гапларига яхши тушунмабди, иккиланиб тураверибди. Шунда «ўргатувчи» «мехрибон» дугонаси унга барча айтилганларни ён дафтарчага ёзиб олишни маслахат берибди. Бу дугонасига хам маъқул келиб, у хам қўлига ён дафтарчаси билан ручкасини олиб, тайёр бўлиб, дугонасининг оғзига қарабди. Дугонаси яна «қимматли» маслахатларини давом этдира бошлабди:

— Қани дугонажон ёз! Агар йигит сендан бундан кейин хам учрашувга шунақанги кечикиб келишлар бўладими деса, «Ха энди, буни вақт кўрсатади, хаёт кутилмаган тасодифларга тўлаку ахир» дейсан. Агар у овқат тайёрлашга қалайсиз деса, «Тўғриси, бунақа ишларга устаси фарангман, бу ишларни мактабда ўқиб юрган чоғларимдаёқ қойиллатишни бошлаб юборганман» деб жавоб қиласан. Бичиш-тикишни хам биласизми, қандай хунарларингиз бор деб сўрагудек бўлса, «Уларнинг сон-саноғи йўқ, санаб тугатолмайман» дейсан. «Бу хунарларни ўрганишда қийинчиликлардан қўрқмадингизми» деса, «Бундай туйғулар менга ёт, қозонда бори чўмичга чиқади» деб чиройли жавоблар қиласан» — деб ўргатибди.

Хуллас, «репетиция» тугагач, қиз ён дафтарчасини қўлига олиб, учрашувга отланибди. Аввалига барчаси режадагидек борибди, қиз айтилгандек қилиб, учрашувга бир оз кечикиб борибди…

Қиз йигит билан саломлашгач, бир оз хол-ахвол сўраган бўлишибди. Қиз бечора эса, қўлига дафтарчадан кўзини узмасмиш. Сўнгра йигит даб-дурустдан сўраб қолибди:

Йигит:

— Агар иложи бўлса, менга тўғриси айтсангиз, менгача хам сизнинг кўнглингизга йўл топишга уринган йигитлар бўлганми, яъни демоқчиманки, эртага кимдир бирданига ўртамизга тўғаноқ бўлиши мумкинми?

Қиз:

— «Буни вақт кўрсатади, хаёт кутилмаган тасодифларга тўлаку ахир» !

Йигит:

— Тўғриси мен сизни тушунолмаяпман! Мени кечирасизу, назаримда сиз мен билан ўйин қилиб, мени лақиллатмоқчисиз шекилли? Гапларингизда, жавобларингизда жиддийликни сезмаяпман! Қандай ишларни кўзлаётганингизни айта оласизми?

Қиз:

— «Тўғриси, бунақа ишларга устаси фарангман, бу ишларни мактабда ўқиб юрган чоғларимдаёқ қойиллатишни бошлаб юборганман»

Йигит:

-«Демак менгача хам гаплашиб юрган йигитларингиз бўлган, шундайми?!…»

Қиз:

— «Уларнинг сон-саноғи йўқ, санаб тугатолмайман»

Йигит бу гаплардан кейин тутоқиб кетибди, лекин хар-холда йигит кишимасми, ўзини босиб, охирги сабр-тоқатини жамлаб, қиздан сўрабди:

— Мен билан учрашувга чиқишдан аввал ойнага қараб ўзингизга савол бермадингизми, қаерга ва нима учун, кимнинг олдига боряпман, кимнинг туйғулари билан ўйнашяпман демадингизми? Виждонингиз борми ўзи?

Қиз дафтарчасидан кўз узмай, шундай жавоб қилибди:

— «Бундай туйғулар менга ёт, қозонда бори чўмичга чиқади» ……

Это изображение имеет пустой атрибут alt; его имя файла - Без-названия-2.jpg

От qwert.uz