«ХАТОЛАР УСТИДА ИШЛАШ»

Ота ва ўғил «Хатолар устида ишлаш ва шу тариқа ўрганиш» мавзусида сухбатлашишмоқда эди. Ўғил биринчи бўлиб отасидан сўрабди:

— Дада, хатолар устида ишлаш ва ўрганиш нима дегани?

Ота:

— Сенга оддий сўзлар билан тушунтириб қўяман. Куни кеча сенга автомашинам калитини бериб, уни ювдириб келишни буюрган эдим. Сен эса уни ювдириб, сўнгра дўстларинг билан автомашинада қаёққадир сайр қилиб кетиб қолдинг. Мен эса йиғилишга ўз вақтида боролмадим. Қарабсанки, сенга автомашинамни калитини берганлигим — бу менинг хатоим. Энди эса — бундан буён автомашина калитини бермасам, бу аввалги қилинган хатоимни тузатганим хисобланади.

Ўғил:

— Ха, тушундим дада. Энди мен хам сизни фикрларингизни ўз қарашларим билан мустахкамлаб қўяй. Мен хам кеча ойим телефонингиздаги СМСларни ўқиб кўрмоқчи бўлаётганликларини кўриб, уларга ёрдамлашишни бахона қилиб, СМСларингизни жўрттага ўчириб ташлаган эдим. Қарабсизки, бу хатти харакатим албаттасига менинг хатоим хисобланаркан. Кейинги сафар телефонингиздаги СМСларни ўчириб ташламасдан, ойимга тақдим қилишим эса, аввалги хатоимни тузатиш деб хисобларканмизда, а !?…

Это изображение имеет пустой атрибут alt; его имя файла - 2-друга.jpg

«ИККИ ЗИҚНА ДЎСТ»

Икки дўст хар доим бозорга бирга боришар, бозор-ўчарни биргаликда қилишарди. Лекин иккаласи хам зиқналикда бир-биридан қолишмас эди. Кунларнинг бирида икковлари яна бозорга отланишиб, йўлда ўз зиқналиклари хақида мақтаниб борибдилар. Биринчиси мақтаниб шундай дебди:

— Биласанми дўстим, мен шунақанги зиқнаманки, хотиним ёзиб берган бозор-учар рўйхатини «у йўқ экан, бу тугаб қолибди» деган бахоналар билан, маълум бир қисмини сотиб олмайман.

Иккинчиси эса, кулиб жавоб берибди:

— Дўстим, сен бозор қилишда мени олдимда «хотамтой» экансан. Мен бозорга келгач хотиним ёзиб берган бозор-учар рўйхатини йўқотиб қўйганимни бахона қилиб, уни телефон орқали қайтадан тезда айтиб туришини сўрайман. Шунда хотиним, азбаройи шошилганидан ўзи ёзиб берган рўйхатнинг ярмини айтиб бера олади, холос. Кўрдингми, хар сафар сен мени чангимда қолиб кетасан!…

От qwert.uz