«Боғчага» деса Ботир,
Кўзларида хавотир.
Гўё боғчада уни,
Тишин қайраб, хар куни,
«Ола бўжи» кутмоқда,
Борганларни ютмоқда.
Юраги така-пука,
— «Қўрқма Ботиржон, ука.
Мехр қўйиб, боғчага,
Ўрнак бўлиб барчага,
Илм олиб, ўрганиб,
Мақтовларга бурканиб,
Боришни қилмани канда,
«Зўр» бўласан ўшанда!»
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ