Картинки по запросу "махаллада дув дув гап"

Баъзан тўй хашамларда мехмондорчиликни шу қадар қойиллатиб қўямизки, хатто айрим пайтларда кейинги келган мехмонни жойлаштириш учун аввалги келган мехмонга секингина «Узр, мехмон келиб қолди!» дейишгача бориб етамиз. Ўша аввал келган мехмон эса, «Мех хам салгина аввал эшикдан мехмон сифатида кириб келмадимми?» дея ўзига-ўзи савол бериб, чуқур ўйга толганини сезмай қоламиз.

Баъзан кундалик хаёт ташвишларига «берилиб» кетиб, уйдаги аёлимизнинг оёқ пойафзалини эскириб қолганини ва унинг ўз пойафзалига қараб, «Пойафзалимни янгилаш вақти келмадимикин?» деган маъноли қарашларини, «Дўст-душман» олдида бу пойафзални кийиб юришдан хижолат тортаётганлигини сезмай қоламиз.

Баъзан улфатлар билан чойхонада қойилмақом қилиб тайёрланган «паловхон тўра»ни бахам кўрамизу, ўша куни уйдаги қолган оила аъзоларимиз гўштсиз овқат тановул қлишганини сезмай қоламиз!

Баъзан қўшнимизникига келган совчилар қўшни қиз хақида биздан сўраб-суриштиришганида, ўйламай-нетмай, нотўғри маълумотлар бериб, амалга ошаётган хайрли ишни орқага суриб, оғир гунохга ботганимизни сезмай қоламиз.

Баъзан кундалик рўзғор ташвишларидан ортмаётганлигимизни бахона қилиб, кекса ота-онамиз холидан хабар олишга вақт тополмай қоламиз. Лекин, орадан вақтлар ўтиб, бир куни келиб биз уларнинг дуоларини олиш бахтини бой бериб бўлганимизни сезмай қоламиз.

Баъзан рўзғор «ғори»ни тўлдиришга, хашаматли иморатларни қурдиришга шунчалик берилиб кетамизки, кенжатойимизнинг болалар боғчаси учун тўланадиган бадал пулини ўз вақтида беришни унутиб қўйганимизни сезмай қоламиз.

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz