— Жаноб, сиз озишни хохлайсизми?
— Ха, хохлайман. Лекин вақтим йўқ!
— Нима учун, жуда хам бандмисиз?
— Ха, овқатланишдан бўшамаяпман!….

— Дугонажон, учрашувинг қалай ўтди?
— Э, нимасини айтасан, шарманда бўлдим!….
— Нимага энди, аввалги юрган йигитларингни танир эканми?
— Э, йўқ, мен ўзим уни танимабман. Бир пайтлар у билан хам…..

— Қаерга кетяпсизлар?
— Аварияга!
— Э. баракалла, аварияни бартараф қилиш учунми?
— Йўқ, чиптамиз бор. «Дискотека авария» ни концертига!

— Сен илондан қўрқасанми?
— Бўлмасамчи, ундан хамма қўрқади.Илонларнинг айрим захарли турларини борлигини унутганим йўқ!
— Лекин оёғинг остига қарашни унутибсанда!…

Мактабдан келган ўғил отасига хавотир аралаш деди:
— Дада, кундалигимни тополмаяпман, сиз уни кўрганингиз йўқми?
— Йўқ кўрганим йўқ, лекин уни кўришим шарт эмас. Чунки хозиргина синф рахбаринг билан кўришдим!….

— Дўстим, хотининг нега аразлаб кетиб қолди?
— Арзимаган лаб бўёғини деб….
— Йўғе, намунча зиқна бўлмасанг. Демак олиб беришни унутибсанда.
— Қайдам, костюмимдаги лаб бўёғини артиб ташлашни унутибман!…

Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ