Ўхшашликлар…(Бу кунлар ўтарда — кетар..) (Хазил тариқасида..)

http://www.dreamstime.com/stock-photos-brother-sister-image27940913

«Бу кунлар ўтарда — кетар, …….» мақоли билан ЎРВИ (ГРИПП) нинг ўхшашлиги бор: Яъни буларнинг иккаласидан кейин хам албатта «асорати» қолади. Шунинг учун хам бирор нарсани яширишдан олдин унинг «асорат»лари хақида ўйлаш керак!

«Осмон йироқ — ер қаттиқ» мақолининг парашютчи-десантчилар билан ўхшаш томони бор: Чунки парашютчилар қанчалик «йироқ» осмонга кўтарилишмасин, барибир «қаттиқ ер»га қайтиб сакраб тушишга мажбур бўладилар. Шунинг учун тақдир тақозоси билан баландликка «кўтарилиб» кетсангиз хам, бир куни яна қайтиб тушишингизни ёдда тутмоқ лозим!

ЙПХ (Йўл Патрул хизмати) ходими билан спорт ўйинлари хаками (судья) нинг ўхшашлик томонлари бор: Буларнинг иккиси хам хуштакдан фойдаланишади. Лекин хуштак чалиниши хар икки холатда хам асосан қоида бузарликдан далолат беради. Шунинг учун қоидани бузишдан аввал хуштак чалиниши ва бу Сизга қимматга тушиши хақида унутманг!

Кўзгу ва тавсифноманинг бир-бирига ўхшаш қирралари мавжуд бўлиб, иккисида хам ўзингизни кўра оласиз. Фақат кўзгудагина хақиқий суратингизни кўра оласиз. Аммо, баъзан тавсифномадаги «ўзингиз»ни таний олмай қоласиз. Шунинг учун ўз тавсифномангизни ўқиб кўришдан аввал, ўзингиздаги мавжуд ижобий қирраларингиз хақида эслаб олинг! (Агар бор бўлса албатта)

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ