— Сен сузишни биласанми?
— Йўқ. Ўзингчи?
— Мен хам билмайман. Махсус сузиш хавзаларига бориб, инструктор ёлласак, ўрганиб оламиз. Шу хам муаммо бўлди-ю!
— Тўғри айтасан, муаммо бу эмас. Хақиқий муаммо биз сузиб кетаётган кеманинг океан ўртасида эканлигини ва кемамизнинг хозиргина халокатга учраганини билмаганингда холос!…

— Дугонажон, нега хомушсан?
— Эрим ароқ ичишни ташлади.
— Шундай экан, нега хурсанд бўлиш ўрнига…
— У арақ ичишни ташлаб, коньяк ичишни бошлабди!…

— Қаердан келяпсан?
— У ёқдан.
— Қаерга кетяпсан?
— У ёққа.
Жавобларинг жуда ғалатида. Қани, уларнинг маъноси?
-У ёқда!…

АВТОБУСДА:
— Жаноб, сиз билан танишмизми?
— Йўқ!
— Мабодо, менда қасдингиз йўқми?
— Албатта йўқ. Нима учун буларни сўраяпсан?
— Ундай бўлса, илтимос, оёғимдан оёғингизни олсангиз!…

Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ