Латифалар (Икки дўст кексайганда…)
Икки дўст узоқ йиллик «айрилиқ»дан сўнг, кексайган чоғларида тасодифан учрашиб қолишибди. Ўзаро хол-ахвол сўрашишгач улардан бири ўзи хақида гапира бошлабди: — Э дўстим, нимасини айтасан. Кексаликни хам ўзига яраша яхши томонлари бор экан.
— Нахотки, мен хозиргача кексаликнинг сен айтгандай яхши томонлари хам борлигини ўйламабман!…
— Агар ишонмасанг, мана, хозироқ сенга исботлаб қўяман. Мана масалан, сочларим битта хам қолмай тўкилиб бўлган. Уларни парваришлашга, сартарошга вақт сарфламайман. тишларим хам тўкилиб, бор-йўғи тўрттагина қолган холос. Уларни хеч қийналмай, бир зумда осонгина юваман. Кўрдингми, яна нолиб хам қўясана!….

Кунлардан бир кун икки оғайни кўчада хасратлашиб қолишибди. Улардан бири дебди:
— Ха дўстим, эшитишимча хотининг сен билан ажрашмоқчи бўлаётган эмиш?..
— Ха, қарамайсанми, телефонимдаги «бегона» СМС ларни ўчирмоқчи бўлганим учун шундай бўлди — да!
— Қизиқмисан оғайни, секингина билдирмай овлоқроқ жойда хеч кимга билдирмай ўчириб ташласанг бўлмасмиди?
— Бўлардикуя, лекин сал бошқачароқ иш бўлдида. Аввал СМС ларни барчасини белгилаб чиқдим. Сўнгра «ўчириш» тугмасини босаман деб, янглишиб, «жўнатиш» тугмасини босиб юборибман!…
