Латифа — эртак («Хафа бўлиш йўқ»)

Бир куни уч оғайни дам олиш куни балиқ овига боришибди. Бир пайт улардан бири, қандайдир мўъжиза рўй бериб, тилла балиқ тутиб олибди. Балиқ шу захотиёқ тилга кириб, дебди:

— Эй одамзод, мени қўйиб юбор, эвазига учта тилагингни амалга ошираман!

«Балиқчи» йигитлар шошиб қолишибди. Улар уч киши эмасми, уччовларидан хар бирлари биттадан тилак билдиришга келишиб олишибди.

Дастлаб, биринчи йигит ўз тилагини қуйидагича баён қилибди:

— Менга кўпдан-кўп қимматли совға-саломлар мухайё қилишингни хохлайман!…

Тилла балиқ унинг истагини шу захотиёқ бажо келтирибди. Иккинчи йигит хам шериги каби қимматбахо совғаларни, лекин бу совғалар олдинги шеригига берилганидан бошқача бўлишини сўраб тилак қилибди. Унинг хам тилаги худди ўзи айтганидек бажо келтирилибди. Энди навбат учинчи йигитга келганида, у сал қизиққонроқ эканми, ўз истагини аввалги шерикларидан фарқли ўлароқ, бошқача тарзда билдириб, шундай дебди:

— Эй тилла балиқ, шундай қилгинки, менга олдинги шерикларимникига қараганда икки хисса кўпроқ қимматбахо совғалар беришингни хохлайман. Лекин, аввал мен ана шу совғаларни олишга лойиқ бўлишим учун, мени шундай кутилмаган вазиятга солиб қўйгинки, буни кўриб турган, бунга гувох бўлган барча катта-ю кичик бир овозда «Ха. қойил, отангга рахмат! Энди бу совғаларни олишга лойиқ бўлдинг» деб олқишлашларини истайман!

Шунда тилла балиқ, тилга кириб дебди:

— Эй одамзод, сен мени ғоятда мушкул ахволга солиб қўйдинг. Мен сехрли тилла балиқ бўлсамда, сен сўраган тилакни бажаришга қудратим етмайди.Лекин, мени қўйиб юборсанг, эвазига бу тилагингни ким амалга ошира олишини айтиб бераман.

— Майли — дебди, йигит — ундай бўлса сени қўйиб юборганим бўлсин. Шунда тилла балиқ, озод бўлгач, қуйидаги гапларни айтибди:

— Эй одамзод, менга хаёт бахш этганингдан бехад миннатдорман. Энди, сен айтган тилагинга келсак, уни фақат ер юзида икки кишигина амалга ошира олади. Улар «Хафа бўлиш йўқ» кўрсатуви ижодкорлари Аброр ва Санжарлардир.

Шунда йигит дебди:

— Хўш, тилла балиқ, мени уларга йўлиқтир бўлмаса!

— Буни хам асло иложи йўқ — дебди тилла балиқ хурсиниб, — Чунки улар биринчидан буюртма бўйича иш қилишмайди, ўзларининг мустақил режаларига, ўй-фикрларига эгадирлар. Иккинчидан эса, фақатгина элу-юртга танилган, эл-юрт хизматидаги таниқли юлдузлар билангина мулоқотга киришишади. Бундан кўриниб турибдики, сен бу ниятингга етишинг учун хали анча машаққатлар чекиб, бирон-бир соханинг юлдузига айланишинг, халққа танилишинг керак бўлади. Ана шундагина улар тақдир-тақозоси билан навбати келганда, сени ўзлари топиб олишади. Лекин улар буни шундай усталик билан амалга оширишадики, сен хатто нима бўлганини хам англашга улгурмай қоласан. Фақат, давомли гулдурос қарсаклар чалинганда ўзингга келиб, вазиятни англаб етасан. Шунда албатта совғаларингга хам эга бўласан. Хўш, энди йигитча, сенга келгуси ишларингга омад тилайман. Тез орада юлдузга айланасан деб умид қиламан. Шу гапларни айтиб, тилла балиқ сувда кўздан йўқолибди. …Айтишларича, ўша йигит хозир юлдуз бўлиш учун астойдил харакат қилаётган эмиш…

Это изображение имеет пустой атрибут alt; его имя файла - image-20.png