Она:

— Дониёржон, тойчоғим, сен боғчангни яхши кўрасанми?

Ўғил:

— Ха ойижон, яна узоқ сафарга отландингизми?

— Ойи, дадамга кеча бозордан олган нарсаларингизни кўрсатдингизми?

— Йўқ, хозирча кўрсатганим йўқ. Нима эди?

— Ундай бўлса, кайфиятлари яхшилигида мен аввал кундалигимни кўрсатиб олай!…

— Ўғлим, қўшнимизникига чиқиб, ўртоғинг билан бир пас ўйнаб тургин, мен бозорга бориб келай!

— Э, йўқ, керакмас. Уйда ўзим хам туравераман. «Дардисар» бўлишни хохламайман.

-Вой ўлмасам, болам, бу гапни қаердан олдинг?

— Ахир ўзингиз кечагина ўртоғим бизникига чиққанида «Ха, ана, шу дардисар камлик қилиб турувди» дедингизку!…

Бола телевизордаги она-боланинг мухаббати хақидаги болалар фильмини томоша қилиб, ундан ғоятда таъсирланиб турган пайтда онаси кириб келди:

Бола деди:

— Онажон, мен сизни яхши кўраман!

— Онаси:

— Вой ўлмасам, хрустал вазани синдириб қўйдингми?!…

— Дада, мен бугун анча барвақт ўйғондим. Хатто сизларни «тур ўрнингдан» дейишингизни хам кутмадим.

— Баракалла ўғлим, хўш ундан кейин нималар билан шуғулландинг? Бадантарбия дегандай….

— Кейин кўзимни яна бир оз вақтга юмгандим, яна хар кунгидай ухлаб қолибман!…

— Ойижон, менга боғчам учун шеър ёзиб бераман дегандингиз. Нимага ёзиб бермадингиз?

— «Илхом» келмаяптида, болам?

— Ахир шуни айтмайсизми! Илхом боядан бери чангга беланиб, кўчада тўп тепаётган эди. Хозир уни бир зумда ёнингизга айтиб келаман…

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz