Хозирги кунда дўстлар билан ўтказиладиган хар-хил зиёфатлар, йиғинлар кўпроқ чойхона, кафе каби жойларда ўтказилиши одат тусига кирди.(Карантин даврида эмас албатта!). Лекин ана шу зиёфатларда агар эътибор берилса, баъзан кеч қолиб келган кишилар ташқаридан кириб, ўтирганлар билан қўл бериб сўрашиб чиқишади. Буни орасида «Қўлим тоза, ювганман, кўнглингизга келтирманг» деб қўшиб хам қўйишади. Ташқаридан кириб келган киши хамма билан қўл бериб сўрашиб чиқиш ўрнига, қўлини кўксига қўйиб, ўтирганларга «Барчага ёппасига салом» деб, сўнгра давранинг бир четидан жой олиши шахсий гигиена қоидалари талабига мос келиши айни муддао эмасми?
Нима учун шу қоидани амалда хар доим тадбиқ эта олмаймиз? Бунга ким халақит беради ёки қаршилик кўрсатади?