Тез айтишлар (Қиёмиддин тайёр қиёмни…)

Шак-шубхасиз шоколад билан шакарни шираси бор.

Қиёмиддин тайёр қиёмни қийналмай қуйиладиган қилиб тайёрлашда қаттиқ қийналиб қолди.

Касаллик касалланган кишиларнинг кўпчилигида кузатилмоқда.

Карим Карманадан кўм-кўк карамларни келтирди.

Қайрилиб қарасам Қаршилик қария қолган қарияларга қаршилик қилмоқда.

Кема капитани каютадаги камчиликларни камайтиришга командага кўрсатма киритди.

Сарбон сахарда сахарлик қилиб, сўнгра сахара сахросига сафар қилди.

Тўртта товуқ тутнинг тагига тўкилган тутларни титиб ташлади.