Каспер кемада Каспий денгизидан касал кўргани келди.

Андриан Адриатика денгизида адашганини англади.

Болта барибир балиқ бахонасида Болтиқ бўйида бўлди.

Қош қорайганда Қоравой Қора денгиз қирғоғига қўрқиб қаради.

Қизлар қаршиликларга қарамай, Қизил денгизга қизиқиб қарашди.

Ўрол Орол денгизи орқали азалий орзусига эришди.

Ўрта ер денгизининг ўртасидан ўзимиз ўтдик.

Беринг денгизида беркинганларни барибир билиб бўлишди.

Азамат азонда Азов денгизида арзимаган аралашувдан асоссиз аразлади.

Вали Бали денгизида Алини хол-ахволини билди.

Оқ айиқ Оқ денгизда оқариб оқарди.

Япон денгизи яқинида японларнинг яп-янги яхтаси ястанди.

Сара Сариқ денгиз саргузаштлари сабали, саёхатни севарди.

Икром илгари Икар денгизидан ичкарига икра келтирганига, иззат-икром ичида эди.

Кариб денгизидаги Карго кемаси капитани қарийб қариб қолганди.

Дуримар барибир Мармар денгизи марказида тор-мор бўлди.

Шамиль Шимолий денгизда — эсиз, шамоллаб қолди.

Таисиянинг Тасмания денгизи тўғрисидаги чексиз тасаввурлари тиниқлашди.

Почча бечора Печора денгизида начора овора бўлди.

Эгамберди Эгей денгизидаги илгари илғорлигини эгаллади.

Чукотка денгизининг чуқурликларида чўкиндилар чўкиши чуқурлашди.

Филантроп Филип Филиппин денгизи бўйлаб Филиппинга борди.

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz