Эшмат «Ишкал» «Ишдаги ишқ» ни ишхонада кўриб, ишсиз қолди.

Мухаббат мухлислар мухаббатини менсимай мухлиссиз қолди.

Севинч семириб кетгандан кейин, севгилиси ташлаб кетди.

Ким ошиқлар марди,

Ошиёндир ишқ дарди.

Шойим шилқим шилқимлик қилавериб, шилқиллаб қолди.

Учқун учрашувга учиб борди.

Равшан Рухшонани Рашиддан рашк қилганига, Рашидани ғаши келди.

Беваъфодан ваъфо кутсанг, жаъфо келади.

Саодат садоқатини сақлаб қолди.

Ёрмат ёр-ёрни эшитиб — ёрини энтикибгина эслади,

Ёри эса, ёр-ёрни эшитиб — эринибгина эснади.

Яқинда яна Яминни яраси янгиланди.

Ошиқлар қўшиқларни эшитиб, ошиёнларига ошиқдилар.

«Юрганники» эмас, югурганники,

«Югурганники» эмас, улгурганники,

«Улгурганники» эмас, буюрганники!

Мактуба мактабда ишқий мактубларга ишонмасди.

Ишқий саргузаштни — гашти бор.

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz