Қора қўнғиз қоронғида ёлғиз қолди.

Маша ўша пашани ушла — пастга ташла.

Қари ари борган сари нари борарди

Шиллиқ қурт — силлиқ қурт

Капалак фалакка кўтарилишга халак.

Хон қизи ўзи Хон қизими — Хоқон қизими.

Чунки чумоли чумчуқ чўқишидан чўчийди.

Чивин чаққандан кейин чидаш қийин.

Чигиртка четга чиқиб чириллади.

Ниначи ниначими — игначими…

Шу суварак бўлса керак.

Харитон саратон кўрмаганидан саратондан хайрон.

Биз билган безбет бурга барибир биз билан бирга.

Мана яна кана.

Мингоёқ ўнг оёқни чаққандаёқ хаммаёқ момоталоқ.

Қарасак калтакесак кеак орасида бешак.

Битта итни этида бити бор.

Чаён чаққон чақиши аён.

Фалангани баланд алангада куйдирганда ранги ўзгарганди.

Қора қурт болани тишладими — бола қора қуртни ушладими?

Тилла қўнғиз — тилла тилли қўнғизми?

Чуқурликдан чуваланиб чиққан чувалчанг четга чўзилди.

Ўргимчак ўзи ўраган ўрамлари ўртасига ўралиб қолди.

Бешиктебратар бешик тебратгандай бошини тебрата бошлади.

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz