Туғилган кунингиз билан табриклайман! Сизга мустахкам соғлик, омад, тўкин-сочинлик, барча эзгу ният-мақсадларингизнинг рўёбга чиқишини, аёлларга хос бўлган қувончу-шодликни, хаёт лаззатларини, ажойиб ва битмас-туганмас бахтиёрлик онларини тилаб қоламан!

Таваллуд кунингиз билан муборакбод этаман! Хонадонингизда хар доим тинчлик, осойишталик ва фаровонлик хукмрон бўлсин. Бахтли бўлишингизни, хаёт қувончларидан ва хаётнинг хар бир дақиқасидан бахра олишингизни, доимо ишончли ва вафодор дўстларга эга бўлишингизни тилаб қоламан. Хар доим хозиргидек мехрибон, қувноқ навқирон бўлиб қолишингизга тилакдошман!

Ушбу ажойиб кун муносабати билан, барча орзу-истакларингизни рўёбга чиқишини тилаб қоламан. Омад, қувонч ва барака доимий йўлдошингизга айлансин. Хар доим яқинларингизнинг қувончли ва самимий табассумларидан бахра олинг. Бундан буён хам худди шундай бетакрор ва жозибали бўлиб қолишингизга тилакдошман. Туғилган кунингиз билан!

Туғилган кунингиз билан табриклайман! Сизга ва сиз қатори барча яқинларингизга мустахкам соғлик, қувончу-шодлик, тўкин-сочинлик, булардан ташқари кўпдан-кўп табассум, хаётга ва эртанги кунга бўлган умид — ишонч хислари, доимий барқарорликга эга бўлган аёллик бахти сиз билан бир умр йўлдош бўлишига тилакдошман.

Сизни таваллуд кунингиз билан табриклайман! Сиз учун ғоятда қадрли бўлган ушбу кунда Сизга энг яхши, самимий ва эзгу тилакларимни бахшида қилмоқчиман. Хар доим худди хозиргидай ажойиб, мафтункор ва самимий бўлиб қолишингизни тилайман! Кўпдан-кўп хурмат ва эхтиром оғушида бўлишингизни ва мустахкам соғлик, метин ирода хамда чинакам бахт-саодат эгаси бўлишингизни тилаб қоламан!

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz