Туғилган кунингиз билан! Хаётнинг барча лаззатларидан бахраманд бўлишингизни, фақат мамнуният билан хаёт кечиришингизни тилаб қоламан! Сизга яратгандан соғлик, куч-қудрат, фаровон турмуш, осойишталик ва тинчлик-хотиржамлик ато этишини сўраймиз. Барча ишларингизда омад қуши сизга ёр бўлсин! Яқинларингиз ва ёр-дўстларингиз сизга мададкор бўлсин!

Сизни туғилган кунингиз билан чин қалбимдан табриклайман. Хаётингиз фақат бахтли ва қувончли онлардан иборат бўлиши учун Сизга энг яхши тилакларимни билдираман. Сизни келгусида қуёшнинг заррин нурларига йўғрилган хузурбахш кунларга етишишингизни тилаб қоламан. Хар доим хозиргидай жасур, мард ва метиндай мустахкам ирода эгаси бўлиб қолишингизни хамда яқинларингизни Сиз билан фахрланиб юришларини астойдил хохлаб қоламан. Хаётда учрайдиган хар қандай баланд чўққиларни бирин-кетин забт этиб, олдингизга қўйилган барча мақсадларни муваффаққият билан адо этишингизга тилакдошман! Албатта, энг асосийси, бахтли оилавий хаёт, яқинларингиз мехр-мухаббати ва умид-ишончи Сизга хамиша йўлдош бўлсин!

Туғилган кунингиз билан! Сизда битмас-туганмас мол-давлат, оилавий тинчлик, сихат-саломатлик ва қалбингизда рухий тетиклик бўлишига тилакдошман! Ўз олдингизга улкан ва эзгу мақсадларни қўйишдан асло чарчаманг, бу хайрли ишларингизда барча яқинларингиз Сизга бир умр тиргак бўлсин! Хаётга янгича назар билан қараб, завқланиб яшанг ва бахтли хаёт нашидасини суринг!

Таваллуд аёмингиз билан табриклайман! Кундалик хаётингизда сизни бахтли қила оладиган барча зарурий нарсаларни бўлишига тилакдошман. Барча эзгу-ният мақсадларингиз рўёбга чиқсин. Истакларингиз амалга ошсин. Бахтли-тахтли, тинч-тотув ва фаровон, дориломон хаёт кечириш насиб этсин!

Туғилган кунингиз билан табриклайман! Метиндай соғлом, куч-қудратли ва омадли инсон бўлиш насиб этсин. Сизга хаётингизда фаровонлик, бахт, омад, яхши кайфият доимий хамрохингиз бўлсин! Яқинларингиз мехр-оқибатига, хамкасбларингиз хурмат-эътиборига сазовор бўлинг! Оилангизга ва барча яқинларингизга соғлик-саломатлик хамда фаровон турмуш кечириш бахтини тилаб қоламан!

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz